Сўнгги 6 (2020-2025) йил ичида IELTS имтиҳонидан 5,5 (B2 даража) ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарни ташкил этди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди.
Шу йил 15 май куни мактаб таълимида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги асосий вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тўғри тарбиялаш, зарарли таъсирлардан асраш ҳам долзарб масалалардан эканини таъкидлади.
Австралиянинг "Micromine Australia Pty Ltd" компанияси ва НИТУ "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди.
Хўжаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинланди.
Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.
Ҳукумат қарори (743-сон, 26.11.2025 й.) билан “Истиқболли мутахассисларнинг “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Тошкент давлат юридик университетида факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади.
Президентнинг “Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–354-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди.