Беларусь пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон кубоги финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мамлакатимизнинг шимолида аралаш таркибдаги ҳарбий қисм иштирокида тунгги шароитда чўл ҳудудида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича кўргазмали мажмуавий батальон тактик ўқуви ўтказилди.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги катта шодиёналар билан нишонланди.
Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” ғояси асосида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги жамоаси Корея Республикасида ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, энг юқори натижани кўрсатди.
Бир неча кун давомида икки мамлакат мутахассислари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган мазкур ҳарбий учоқнинг синов парвозларини амалга оширишди.
Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла билан музокара ўтказди.
Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тадбири бўлиб ўтди.
Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 14 нафар иштирокчи республика босқичига етиб келди.