Ҳукумат қарори (744-сон, 26.11.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Президентнинг “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-224-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
Ўзбекистон Ҳукумати ICAC ва Bizpando билан ҳамкорликда пахта етиштиришда регенератив қишлоқ хўжалиги тизимини жорий этишни бошлади. Лойиҳа доирасида 55 минг гектар ер ажратилди, шунингдек, олимлар, амалдорлар ва фермерлар учун кенг қамровли ўқув дастурлари ўтказилди.
Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида «Карбон бозори (carbon market)» тизими жорий этилиши мумкин.
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Ўзбекистонда картошка уруғчилик тизимини янада ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш” халқаро лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишлаган тадбир бўлиб ўтди.
Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Қумтепа МФЙда лимон етиштирувчилар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари иштирокида “Лимон ҳосили сайли” бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг қадимий ва маҳаллий экинларига оид уруғ намуналари Норвегияда жойлашган дунёдаги энг йирик ва хавфсиз уруғ сақлаш маскани — Свалбард Бутунжаҳон Уруғ Сақлаш Генбанки (Svalbard Global Seed Vault) га топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов ҳамда «ТуронБанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Р.Хайдаров бошчилигида Сурхондарё заминида лимончилик фаолиятини юритаётган тадбиркорларга халқаро сертификат тооширилди.
Жиззах вилояти пахтакорлари 2025 йил ҳосили учун белгиланган 290 минг тонналик режани тўлиқ бажарди.