Туркияда қидирувдан яшириниб юрган, жиноий уюшма етакчиси сифатида айбланган шахс халқаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистонга қайтарилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 30 килограммдан ортиқ опий ва героин моддаларининг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида катта миқдордаги гашиш ҳамда синтетик наркотиклар билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.
Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи, 1977 йил Навоий вилоятида туғилган аёл Ф.М. ўз яшаш манзилида ноқонуний равишда Фарғона водийсидан олиб келинган катта миқдордаги психотроп моддалар сақлаётгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан салкам 3 килограмм гиёҳванд модда олиб келган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар гашиш моддасини 23 минг долларга сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи веб-сайтлар юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.
Фарғонадан пойтахтга катта миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини етказиб, уларни сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ер участкаларига оид қатор ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилди.
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида олий таълим муассасасининг 1-босқич талабалари томонидан амалга оширилган наркотик модда ташиш фаолияти аниқланиб, бартараф этилди.