Ўзбекистон Халқ демократик партияси эл-юрт ривожига катта хизмати сингган нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга қулай шароит яратиш, давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифа, деб ҳисоблайди.
Жорий йил 10 декабрда пойтахтимиздаги Инсон ҳуқуқлари уйида Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг миллий ва халқаро ҳамкорлари, мамлакатимиз вилоятлари марказларидаги кутубхоналар ходимлари, Миллий марказнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жондор туман кенгаши депутатлари “Бухоро сув таъминоти” АЖ Жондор тумани филиали фаолиятида ўрганиш олиб борди.
Баҳромжон Тураевич Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Юлдашев Қомус Мирович Ховос тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тўланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.
Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.
Мавлонбердиев Отабек Тўрабекович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.