Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон излов қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
"Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt компанияси ўртасида атом электр станцияси қуришда ҳамкорлик, экспорт молиялаштириш имкониятлари ва қатор битимларни имзолаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги ҳовлилар ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп хонадонли уйлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
«ACWA Power» компанияси томонидан Сирдарё вилоятида фойдаланишга топширилган қуввати 1500 МВт.ли иссиқлик электр станциясининг 2-сонли газ турбинасида ротор носозлиги кузатилди.
Шу йилнинг 8 декабрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10 млрд кВт·соатга етди.
Навоий вилоятида 300 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВтлик энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди.
Сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 289 та ҳолат аниқланди.
2026 йил 1 январдан бошлаб Наманган вилоятида мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарзи бир миллион сўмдан ошган фуқаролардан қарздорликни ундиришда электр энергияси биллинг тизими механизмидан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилади.
Чуст туманидаги “Зарафшон” МФЙ ҳудудида экосаноат зонаси учун ажратилган майдонда 150 миллион долларлик “Чиқиндини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш” заводи қурилишига тамал тоши қўйилди.