Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 11 декабрда бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилди.
2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
Президентнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.) қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Humans иловаси орқали фойдаланувларнинг картасидан пул ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳатто айрим фойдаланувчиларнинг 20-30 млн сўмгача маблағи ечиб олингани айтилди.
Марказий банк 14–18 ёшлилар банк карталарини мобил иловаларга бириктиришда учраётган биометрик идентификация муаммоларини бартараф этиш бўйича банк ва тўлов ташкилотларига қўшимча кўрсатмалар юборди.
Ўзбекистонда ноябрь ойида истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга қимматлашди, йиллик инфляция суръати эса 7,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан пасайгани қайд этилди.
2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади.
Президентнинг “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди.
Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 26.11.2025 й.).
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026–2028 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасини эълон қилди. Унга кўра, келгуси йилда солиқ тизимида бир қатор янгиликлар жорий этилиши, айрим акцизлар оширилиши ва тадбиркорлар учун енгилликлар берилиши белгиланмоқда.