Яхшидан боғ қолар...

    Яшил сайёра 25 ноябр 2023 801

    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги дарахт экиш мавсумида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаол иштирок этмоқда.

    Лойиҳа доирасида мевали дарахт кўчатларини экиш учун вазирлик ва тизим ташкилотлари вакиллари бугун эрта тонгдан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

    Айни пайтда кўп сонли меҳнат жамоаси Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғи ҳудудида 50 гектар майдонда боғ барпо этиш мақсадида яхши ниятлар билан кўчат экиш ишларини бошлаб юборишди.

    Шамшод Эргашев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги котибият мудири: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги 50 гектар ер майдонида мевали боғ яратиш кўзда тутилган.

    Бу ерга 25 минг дона мевали кўчатлар экилади. Айни пайтда ҳамкасбларимиз гилос, олма, нок ва бодом кўчатларини экишмоқда. Албатта Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудуд бўлгани учун айнан ушбу ҳудуд иқлимига мос келувчи навлар танлаб олинган бўлиб мутахассисларимиз тавсия қилган схема экилмоқда.

    Яхшидан боғ қолар... Кўпни кўрган кексаларимиз бу гапни бекор айтишмаган. Чунки қадимдан юртимизда боғ яратиш ва унда етиштирилган сархил мевалар билан қўни-қўшнилар, кам таъминланган инсонларни йўқлаш чин инсоний фазилатларимиздан ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тьашаббуси билан барпо этилаётган “Яшил боғ” ҳам келгусида мана шундай эзгу мақсадлар учун хизмат қилади.

    Қолаверса бу, бугун дунё миқёсида глобал масалага айланган экологик маданиятни юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, атроф муҳит озодалигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бугуннинг ўзида бу ерга 10 минг донага яқин мевали дарахт кўчатларининг энг серҳосил ва сифатли навлари келтирилиб экилмоқда.

    Бу ерда кўчат экиш ишлари эртага ҳам давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates