Лого Лого-пв-уз

    Хитойлик тадбиркорлар юртимиз чарм саноатига катта қизиқиш билдирди

    Бизнес 23 ноябр 2023 377

    2023 йил 20 ноябрда Хитойда Ўзбекистон -Хитой бизнес форуми бўлиб ўтди.

    Унда Хитой Халқ Республикасининг йирик компаниялари, инвесторларига юртимизнинг иқтисодий имкониятлари, инвестиция, ишлаб чиқариш, туризм, чарм саноат соҳаларидаги ўсиш тенденциялари юзасидан тақдимот ўтказилди. Жумладан, мамлакатимиз чарм саноатидаги сўнги йиллардаги ривожланиш динамикаси, инвестицион муҳит, янги сармоявий лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси вакиллари Хитойнинг чарм-пойабзал компаниялари, концернлари раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Уюшма делегатлари “Hong Kong International China International” компанияси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, компания инвестициясини мамлакатимиз чарм саноатига жалб этиш юзасидан музокара ўтказди. Лойиҳаларни тез фурсатда бошлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик меморандуми ва келишув шартномасини имзолаш бўйича қарор қабул қилинди.

    “Jianli industries” Гуанжоу чорвачилик кластери бош директори билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистонда йирик ва майда шохли қорамол териси хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди. Кластер раҳбари мамлакатимизда ҳосил бўладиган хом ашёни қайта ишлаб уни Хитойга экспорт қилиш имкониятларини юқори баҳолади. Музокара якунида бу лойиҳани амалга оширишга Хитой томони тайёр эканлиги маълум қилинди.

    Шунингдек, ХХРнинг “Royal Home Holdings” мебель ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистон чарм маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. Келгуси йилда компания делегацияси юртимизга ташриф буюриб ўзаро манфаатли шартномаларни имзолашини маълум қилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates