Ўзбекистон учун ажратилган 10 минг кв.метрдан ортиқ майдонда қад ростлаган Регистон ансамблининг нусхаси меҳмонлар руҳиятига Самарқанд нафасини олиб кирди. “Ўзбекистон” павильонининг ташкил этилиши мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини янада оширади.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарход Арзиев ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
“Ўзбекистон боғи” кўп асрлик ўзбек-хитой дўстлигининг ўзига хос рамзи бўлиб, ушбу гўзал боғ шаҳар маҳаллий аҳолиси ва меҳмонларининг севимли масканига айланишига ишонамиз. Шу билан бирга, ушбу боғ Шинжон-Уйғур автоном райони билан биргаликда ўзаро маданий, гуманитар ва сайёҳлик тадбирлари учун муҳим майдонга айланади” , – деди У. Шодиев ўз нутқида.
Маълумот учун, Урумчи шаҳрида очилган “Ўзбекистон” павильони мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.









