Уч вилоятда 11 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди

    Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жами 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди.

    Маълумотларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кирилган.

    Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 1998 йилда туғилган шахс 8 кг 860 гр “опий” моддасини контрабанда йўли билан олиб ўтишга уринган пайтда чегара қўриқчилари томонидан тўхтатилган. У гиёҳвандлик воситасини ташлаб қочган бўлса-да, тезкор ҳаракатлар натижасида қўлга олинган. Тергов давомида унинг шериги ҳам аниқланиб, ушланган.

    Сурхондарё вилоятида эса Денов туманидаги икки фуқаронинг 1 кг 514 гр “опий” моддаси савдоси билан шуғуллангани фош этилди. Уларнинг бири аввал ҳам гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун судлангани маълум бўлди.

    Хоразм вилоятининг Гурлан туманида 1952 йилда туғилган, икки маротаба судланган шахс 877 грамм “гашиш”ни 14 минг АҚШ долларига сотиш пайтида қўлга олинди.

    Терговга қадар текширув натижаларига кўра, барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди ва гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates