Туркияда сув тошқини юз берди

    Туркиянинг жануби ва жануби-ғарбида кучли ёмғир ёғди ва тўфон юз берди.

    Оқибатда Анталия вилоятининг бир қатор шаҳарларида сув тошқини содир бўлди, бироқ бу сайёҳлик жойларидан узоқда жойлашган аҳоли пунктларига тегишли бўлган ҳолат. Бундан Измир энг кўп талафот кўрди. У ерда кучли ёғингарчилик туфайли денгиз суви қирғоқлардан тошиб чиқди.

    Туркия ҳукумати томонидан 81 та вилоятдан 44 тасида об-ҳаво хавфининг “тўқ сариқ” даражаси, 20 та вилоятда эса “сариқ” даражаси эълон қилинди.

    Истанбулда ҳаво ҳарорати 8 даражага тушди. Кягитхане туманида кучли шамол турар-жой биноси томини учириб, автомобилларга зарар етказди. Муғла курорт вилоятидаги Даламан шаҳрида одамлар торнадога гувоҳ бўлишди. Анталияга ҳам зарар етди. Дам олиш масканининг кўплаб ҳудудларида дарахтлар ағанаб тушган, автомобиллар ва дўконларга зарар етган, деб хабар беради mir24.tv.

    Башоратларга кўра, Туркиянинг марказий қисмида ёмғир ёғишда давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates