Лого Лого-пв-уз

    Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш 66 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин

    Адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

    Интеллектуал мулк депатраментининг хабар беришича, ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш:

    — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача);

    — мансабдор шахсларга 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

    Шунингдек, товар белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда (33 млн сўмдан 66 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates