Маълум бўлишича, бугун 110/35/10 кВли «Сайилгоҳ» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланган.
Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ.
Мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда.









