Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ва ўқитувчилари Швецияда малака оширмоқда

    Таълим 16 ноябр 2023 1094

    Жорий йилнинг 12-20 ноябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 25 нафар профессор ва ўқитувчилари Швециянинг нуфузли олийгоҳларидан бири – Лунд университетида малака оширмоқда.

    Ушбу курс Еврокомиссия томонидан молиялаштириладиган «Марказий Осиё ҳуқуқи» ва «Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашиш» лойиҳалари доирасида ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети маблағлари ҳисобидан ташкил этилмоқда.

    Тренинг давомида швед олий таълим муассасасининг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкорларини ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш йўналишларида Швециянинг илғор тажрибаси билан таништирмоқда.

    Мазкур ташриф доирасида 14 ноябрь куни мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси томонидан Лунд университети профессорлари Рустам Ўринбоев ва Шерзод Эралиев билан ҳамкорликда Ўзбекистон делегацияси учун давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates