Тўлов қобилиятини тиклаш

    Иқтисодиётни соғломлаштиришга йўл очувчи омил

    Тўловга қодир бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлик механизмини шакллантириш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим шартларидандир. Банкротлик институти тўлов қобилиятини йўқотган қарздорларнинг тижорат фаолиятини тугатиш ва ночор аҳволга тушиб қолган субъектларга фаолиятини қайта ташкил қилиб, тўлов қобилиятини тиклаш имкониятини беради. Бу эса иқтисодиётни соғломлаштиришга йўл очади.

    Айни йўналишда Бухоро вилояти прокуратураси амалга оширган ишлар ва фактлар орқали фикримизга ойдинлик киритамиз. Вилоятда 2023 йил 1 июлгача тўлов қобилиятини йўқотган 559 та хўжалик юритувчи субъект иқтисодий судлар томонидан банкрот деб топилган. Уларнинг солиқдан қарзи 159 млрд 707 млн сўмга етган. Шундан 149 таси давлат реестридан чиқарилган.

    Тушунтириш ишлари, ҳуқуқий маслаҳатлар самараси ўлароқ 15 та корхонани тугатиш жараёнида 7 млрд 533 млн сўм кредиторлик қарзи қопланиб, уларнинг фаолияти тикланди. Бугунги кунда банкрот деб топилган 410 та корхонада тугатиш ишлари олиб борилмоқда. 2023 йил 1 июлгача банкрот деб топилган корхоналарнинг 190 таси МЧЖ, 102 таси фермер (деҳқон) хўжалиги, 1 таси АЖ, 266 таси бошқа шаклдаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

    Таҳлиллардан кўринишича, 2023 йил 1 июлгача қарздорнинг мулки йўқлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан 826 та корхонанинг 59,3 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари солиқ органларига қайтарилган.

    Шунингдек, судларга 96 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан аризалар киритилган, бугунги кунда 31 таси бўйича банкротликка доир иш қўзғатилган, 65 таси бўйича иш кўрилмоқда. Бироқ солиқ ва мажбурий тўловлардан 23,9 млрд сўм қарзи бўлган 730 та юридик шахсга нисбатан банкротликка оид иш қўзғатилмагани изоҳталаб ҳолат. Бунга асосан Солиқ қўмитаси томонидан Бухоро вилоятига судга даъво аризалари киритишда суд бошқарувчисига тўловларни амалга ошириш учун 23,9 млн сўм маблағ ажратилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

    Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 1 февралдаги 4146-қарорининг 3-бандида қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

    “Ҳуқуқ” порталининг ёзишича, бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши кўрсатилган. Қонун талаблари унутилган жойда албатта парокандалик, ижро интизоми бузилиши кузатилади. Демак, қонунга риоя қилиш керак!

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates