Лого Лого-пв-уз

    Суриядаги террор ташкилот аъзоси бўлган наманганлик йигитга суд ҳукми ўқилди

    Хавфсизлик 22 сентябр 2023 874

    Суриядаги террор ташкилот аъзоси бўлган наманганлик 36 ёшли эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Қайд этилишича, кеча, 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида Жиноят кодексининг 155-2-моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1- ва 2-қисмлари, 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан айбланаётган фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилган.

    Суд материалларига кўра, 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро 2016 йил 6 сентябрь куни яқин дўстининг таклифи билан Туркиянинг Истанбул шаҳрига борган. Бир йилдан сўнг Истанбулдан Сурияга ўтиб, “Хайъат Тахрир Шом” халқаро террористик ташкилотига қўшилган. У ерда 2017 йилнинг декабрь ойига қадар террорчиларни тайёрлаш лагерида жангавор тайёргарлик ўтаган.

    2018 йил сентябрь ойида эса террористик ташкилот сафини кенгайтириш учун Туркияга қайтган ва 2022 йил декабрь ойига қадар бир гуруҳ шахсларни ёллаб, уларни Сурияга жўнатишни ташкиллаштирган.

    Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг юқорида келтирилган моддалари билан узил-кесил 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланланган.

    No date selected
    ноябр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates