Москвадаги Миллий тадқиқот университети – “МЭТИ” ва Биотизимларда ахборот технологияларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш институти (Сербия) олимлари углерод атомларининг фақат бир қатламидан иборат материал бўлган графенга асосланган юқори сезгир сенсорни яратишди. Графен – таҳлил қилинадиган эритма (сўлак) NT-proBNP оқсилини ўз ичига олиши ёки олмаслигига қараб электр токини ҳар хил ўтказадиган ўтказгич сифатида хизмат қилди, деб хабар беради ria.ru.
Графен ўтказгичда NT-proBNP оқсили мавжудлигида электрон концентрация ўзгарди, бу юрак етишмовчилиги белгисини кузатиш учун имкон берди.
Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, келажакда фавқулодда вазиятлар бўлимларида, одам аҳволи ёмонлашишининг сабабларини тезда аниқлаш зарур бўлганда мазкур тестдан фойдаланилиши мумкин.








