Сиан-Тошкент-Сиан тўғридан-тўғри рейси йўлга қўйилмоқда

    Хитойнинг "Zhejang Loong Airlines Co.Ltd" авиакомпанияси Сиан – Тошкент – Сиан йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда.

    Таъкидлаш керакки, пандемия туфайли авиакомпания рейслари вақтинча тўхтаб қолган эди. 2023 йилнинг 10 февралида эса пандемиядан кейинги биринчи парвоз амалга оширилади.

    Қайд этиш жоизки, мунтазам парвозлар “Airbus A320” самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Маълумот учун, "Zhejang Loong Airlines Co.Ltd" авиакомпаниясининг Сиан – Тошкент – Сиан йўналиши бўйича илк чартер рейси 2019 йилнинг 27 сентябрида амалга оширилган. Ўшанда 173 кишига мўлжалланган “Airbus A320neo” самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.

    Қолаверса, айнан "Zhejang Loong Airlines Co.Ltd"авиакомпанияси ҳамкорлигида Хитойнинг Сиан, Ханчжоу каби шаҳарларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тарғиб қилинди.

    Шунингдек, 2020 йилнинг 10 январь куни авиакомпания томонидан Ченду — Тошкент — Ченду биринчи чартер рейси йўлга қўйилган.

    Маълумот ўрнида "Zhejang Loong Airlines Co.Ltd" авиакомпанияси 2012 йилда ташкил топган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates