Пастдарғом туманида жойлашган “У. М.” фермер хўжалиги электр ҳисоблагич уланиш схемасини бузганлиги аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминот корхонасига 1 млрд 824 млн сўм;
Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган “Н.П.Л.” оилавий корхонасига қарашли ошхона шартномасиз ва ҳисоблагичсиз газ тармоғига уланганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тизимга 897,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.











