Россиялик олимлар Антарктидада биринчи марта бодринг етиштиришди

    Россиялик олимлар Антарктидадаги “Восток” станциясида илк бор бодринг етиштириб, ундан кўп ҳосил олди, деб хабар берди Арктика ва Антарктика тадқиқот институти матбуот хизмати.

    “Восток” станциясида биринчи марта бодринг ҳосили йиғиб олинди. Экилган кундан бошлаб 60 кун ичида 16,5 килограмм ҳосил олишга муваффақ бўлдик”, дейилади хабарда.

    Аввалроқ россиялик қутб тадқиқотчилари биринчи марта Антарктидада муваффақиятли тарзда тарвуз етиштиришган эди. Институт вакилларининг таъкидлашича, станцияда бодринг етиштириш тарвуздан кўра осонроқ кечди, чунки улар камроқ парваришни талаб қилади.

    Олимларнинг таъкидлашича, “Восток” станциясидаги иккита иссиқхонада тупроқсиз “панопоника” технологияси асосида йилига бир квадрат метр майдонда 100 килограммгача бодринг, 29 килограмм помидор, 11 килограмм ширин қалампир, 149 килограмм карам етиштириш мумкин, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates