Олимлар чақнашлар бизнинг сайёрамизга етиб боришидан хавотирланмоқда.
Тадқиқотчилар иккита доғлар гуруҳини аниқлашди: AR3490 ва AR3491. Улар тезда юлдуз юзаси бўйлаб бирин-кетин ҳаракат қилишди. Улар пайдо бўлишидан олдин тегишли ҳудудда гелиосейсмик силкинишлар ёки Қуёш юзасида тўлқинлар қайд этилди.
Улар пайдо бўлганидан буён доғлар бўлиниб, “архипелаг”ни юзага келтирди. Унинг умумий узунлиги тахминан 200 000 километрни ташкил этади – бу Ердан 15 баравар кенгроқдир.
Сўнгги тўрт кун ичида қуёш доғлари камида 16 та C синфидаги ҳамда 3 та М синфидаги қуёш чақнашларига сабаб бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, келгуси ҳафталарда чақнашлар сони сезиларли даражада ошиши мумкин. Чақнашларнинг энг кучли – Х тоифаси авж олиши эҳтимоли бор.
Чақнашлар Ерга етиб бориши ва геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу ҳодиса алоқа ва сунъий йўлдош навигациясининг узилиши билан боғлиқ бўлиб, орбитадаги сунъий йўлдошлар учун жуда хавфлидир, деб хабар беради mir24.tv.









