Қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон кубогини қўлга киритди

    Беларусь пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон кубоги финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

    Финал баҳсларида Миллий терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 32 нафар қўл жанги спорти усталари мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Татамида аёллар 7 та, эркаклар эса 8 та вазн тоифасида жанг олиб бордилар.

    Халқаро мусобақада дунёнинг 30 та мамлакатидан 300 га яқин спортчилар қатнашди.

    Мазкур баҳснинг якуний натижаларга кўра, спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 7 та олтин, 4 та кумуш ва 12 бронза медалини қўлга киритиб, Миллий терма жамоани шоҳсупанинг биринчи поғонасига олиб чиқди. Иккинчи ўринга Россия Федерацияси жамоаси, учинчи ўринга Жанубий Осетия спортчиларидан ташкил топган жамоа мушарраф бўлди.

    Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қўл жанги бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Жаҳон кубоги” финал баҳсларидаги иштироки 2011 йилда АҚШ да бўлиб ўтган. Мусобақада миллий терма жамоа умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг жамоа аъзолари нуфузли мусобақаларда бир неча бор иштирок этиб, 2019 йилда Германия, 2020 йилда Белоруссия, 2021 йилда Россия Федерациясида ўтказилган финал жангларида 2 ўринга сазовор бўлган.

    Бу йил эса Миллий терма жамоа “Жахон кубоги” финал баҳсларидаги ғолиблик анъанасини қайта тиклади.

    — Спортчи ва мураббийларга келгусидаги фаолиятларида доимо улкан зафарлар ёр бўлишини тилаган ҳолда, ғалабангиз муборак бўлсин, дея уларни чин кўнгилдан самимий табриклайман, – дейди, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев.

    Гуличеҳра Дурдиева,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates