Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, махсулотларни қайта ишлаш ва стандартлаш факультети, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси, стандартлаш ва сертификатлаш кафедрасида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини озуқавий хавфсизлигини таъминлашнинг ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда бир нечта ривожланган хориж олий таълим муассасалари иштирок этишди, жумладан Латвиянинг Табиий фанлар ва технологиялар университети, Полшанинг Краков Аграр университети, Литванинг Каунас қишлоқ-хўжалик академияси, Украинанинг Миллий аграр фанлар академиясининг Сабзавот ва полизчилик институти; Белоруссиянинг Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси; Россиянинг Халклар Дўстлиги университети; Ташкент давлат аграр университети; Андижон, Фарғона ОТМлари ва СамДВМЧБУ профессор-ўқитувчилари, докторант, магистр ва талабалар иштирок этишди.

Конференцияда бугунги кунда долзарб бўлган органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, “полиздан дастурхонгача” бўлган занжирда махсулот сифатини бошқариш ва назорат қилиш муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинди. Органик махсулотларни ишлаб чиқаришда инновацион усуллар ва технологияларни жорий этиш, органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда илғор тажрибаларни жорий этиш йуллари, янги илмий ва амалий халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқариш бўйича янги ғоялар хусусида фикр алмашилди.





Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг озуқавий ҳавфсизлигини таъминлашда логистик марказларининг аҳамияти, маҳсулотларни қадоқлаш материалларининг сифатга таъсири ва ишлаб чиқаришда сифатни бошқариш халқаро тизимларини жорий этиш муҳимлиги илмий асоланган ишлар билан тақдимот қилинди.


Халқаро стандартларни Global GAP, ISO 22000, HACCP ишлаб чиқаришга жорий этилиши ички ва ташқи бозор - истеъмолчиларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш билан бирга мамлакатимизнинг эксперт салоҳиятини ошириш имкониятлари кўрсатилди.
Ахборот хизмати








