Пайариқда навбатдаги ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди

    Ижтимоий ҳаёт 22 ноябр 2023 1049

    Туманда тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида бир қатор тиббиёт масканлари янгидан қуриб фойдаланишга топширилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Бугун эса 30 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатадиган Челак кўп тармоқли поликлиника биноси 2023 йил «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 1-мавсумида ғолиб ташаббуслар қаторидан жой олган ва тиббиёт муассасаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, бугун фойдаланишга топширилди.

    Очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, соҳанинг вилоят ва туман масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Бирдамлик ортидан эришилган юқори натижа, албатта, қадрли бўлиши, тиббиётга берилаётган алоҳида эътибор, бу эса юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси эканлигини тадбирда сўзга чиққанлар алоҳида таъкидлашди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates