Ўзбекистон вакили Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигининг мукофоти билан тақдирланди

    Тадбирда дунёнинг 15 давлатидан келган ишчилар мукофотланди.

    Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари билан биргаликда ишга жойлашиш учун рухсатномалар тизими (EPS) бўйича ишга жалб этилган ва шартномани муваффақиятли якунлаб қайтган ишчиларнинг халқаро конференциясида иштирок этишди.

    Анжуман Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги томонидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Korea) кўмагида ташкил этилди.

    Анжуман давомида ишга жойлашишга рухсат бериш тизими доирасида виждонан бажарган меҳнати учун собиқ ишчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Меҳнат вазири Ли Жонг Шик «Е-9» визаси асосида узоқ муддатли ишларга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

    Тадбирда дунёнинг 15 давлатидан келган ишчилар мукофотланди. Ўзбекистон томонидан шартномани муваффақиятли якунлаб, ватанга қайтган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ишга жойлашган собиқ меҳнат мигранти Отабек Комилов тақдирланди.

    Анжуман иштирокчилари ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар, бандлик тизимида ишлаган тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, тўпланган тажрибалар ватанга қайтганларида уларнинг келгусидаги меҳнат фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлаб бердилар.

    Тадбирда меҳнат шартномаси муддати тугагач, ишчиларнинг ўз ватанига қайтишини қўллаб-қувватлаш, ноқонуний меҳнат фаолиятига қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates