Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси нуфузли халқаро тадбирда иштирок этмоқда

    Халқаро ҳамкорлик 24 ноябр 2023 2275

    Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ нотариал фаолият соҳасидаги Базавий ташкилотига аъзо нотариат тизимлари раҳбарлари ва вакилларининг Иккинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда.

    Иштирокчилар 2022-2023-йилларда амалга оширилган ишлар якунларини сарҳисоб қилади ва 2024-йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлайди.

    Шу кунларда Минскда, МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲнинг нотариат фаолияти соҳасидаги Базавий ташкилоти Иккинчи йиғилишида Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси иштирок этаётганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

    Тадбирда Ўзбекистон Нотариат палатаси раиси Дилшод Aшуров сўзга чиқди ва МДҲ давлатлари нотариуслари ўртасидаги ҳамкорлик нима учун ўзаро манфаатли эканлиги ҳақида фикр юритди.

    Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Базавий ташкилоти орқали нотариал фаолият соҳасида ҳамкорлик қилиш жуда қулай. Ишончнома бекор қилинганми ёки йўқми, биз осонгина текшира оламиз. Маълумки, ишончнома бекор қилингандан кейин ўз кучини йўқотади. Биз мерос иши очилган ёки йўқлигини электрон тарзда текширишимиз мумкин.

    Қисқа вақт ичида нотариал соҳада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. МДҲ давлатлари нотариуслари учун муҳим мавзуларда кўплаб учрашувлар, видеоконференциялар ва вебинарлар бўлиб ўтди. Нотариуслар амалиёт ўташди. Aвтотранспорт воситалари, электрон апостил қўйиш, электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ битимлар соҳасида жуда кўп қизиқарли нарсалар бўлди, - деди Д.Ашуров ўз сўзида.

    Таянч ташкилотнинг асосий вазифаси нотариат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва амалиёт алмашишдан иборат. Яқин келажакда МДҲ давлатлари нотариуслари ҳужжатларни электрон форматда алмашишни режалаштирмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates