Ўзаро ҳамкорлик таълим сифати ва халқаро нуфузни оширишга хизмат қилади

    Таълим 18 ноябр 2023 518

    Университетнинг Иқтисодиёт факултети Иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университетининг “Ҳисоб, аудит ва молия” кафедраси ҳамда Олмаота технологиялар университетининг Бухгалтерия ҳисоби ва молия кафедралари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган.

    Бугунги кунда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг миллий ва халқаро рейтингда нуфузини янада оширишда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ўринларда турувчи университетлар билан кенг кўламли фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш, академик алмашув дастурларида университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш, ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланмалар, Web of Science”, “Scopus” халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда илмий мақолалар чоп этиш, халқаро конференсиялар ташкил этиш мақсадида бир қанча амалий ишлар қилинмоқда.

    Хусусан бу борада, ТОП-1000 талик рўйхатидаги Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университети (#641-650 QS World University Rankings), Олмаота технологиялар университети (#801-850 QS World University Rankings) билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур ҳамкорлик меморандумига университетнинг Иқтисодиёт факултети Иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университетининг “Ҳисоб, аудит ва молия” кафедраси ҳамда Олмаота технологиялар университетининг Бухгалтерия ҳисоби ва молия кафедралари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, ҳамкорлик доирасида 2023-йил 10-18 ноябр кунлари шу университет доцентлари Бердимурат Назимгул ва Серекбаева Сауле Габитовна университетимизда бўлишди.

    Ташриф давомида меҳмон профессор-ўқитувчилар университет ректори, профессор Юнусов Худойназар Бекназарович қабулида бўлиб, ҳамкорлик доирасида университетлараро ўқув ва илмий соҳаларда ҳамкорликни янада кучайтириш, қўшма дастурлар асосида олий малакали педагог-кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар, магистрлар ҳамда талабалар алмашинуви, педагогларни қисқа муддатли стажировкаларга юбориш, малака ошириш, ҳаммуаллифликда халқаро илмий-амалий грант лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро конференсиялар ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, профессор-ўқитувчилар университет ўқув услубий бошқарма бошлиғи профессор в.б. Рўзиқулов Раҳматулло Файзуллаевич билан учрашиб, ҳамкорликда олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, қўшма дастурлар ташкил этиш, ўқув режалар ишлаб чиқиш, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга мўлжалланган таълимга ўтиш жараёнини тезлаштириш, дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш каби масалалар мулоқот мазмунини ташкил этди.

    Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университети “Ҳисоб, аудит ва молия” кафедраси доценти Н.Бердимурат 70310100-“Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги магистрларига Молиявий таҳлил фанидан, Олмаота технологиялар университетининг Бухгалтерия ҳисоби ва молия кафедраси доценти С.Серекбаева университетнинг 1-босқич магистрларига Замонавий менежмент асослари фанидан маъруза ва амалий дарсларини ўтишди.

    Ташриф давомида меҳмон профессор-ўқитувчилар университетнинг ўқув бинолари, ахборот ресурс маркази билан ҳам танишишди.

    Ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг ўзига хос ташриф қоғози бўлган Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним мақбараси, Шоҳизинда мажмуаси, Боқий Самарқанд туристик марказида ҳам бўлишди.

    Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates