Нотўғри утилизация қилинган пластмассалар жуда кичик заррачаларга айланади, кейинчалик улар сувда, озиқ-овқатда, одамлар ва ҳайвонларнинг қонида тўпланади. Мутахассислар микро- ва нанопластикларнинг Паркинсон касаллигини ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини маълум қилди.
Олимлар уч хил моделдан (пробиркалар, нерв ҳужайралари ва Паркинсон касаллигига чалинган сичқонлар) фойдаланиб, полистирол нанозаррачалари касаллик билан боғлиқ оқсил альфа-синуклеиннинг тўпланишига ёрдам беришини кўрсатди. Одатда бир марта ишлатиладиган стакан ва пластмасса идишлар ишлаб чиқаришда полистиролдан фойдаланилади, деб хабар беради lenta.ru.









