Айниқса, жажжи болалар учун 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг ишга туширилиши ҳар бир оилага хурсандчилик бағишлади.
Ўз навбатида бу маҳалладаги 22 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган янгилик ҳам бўлди.
Замонавий, кўркам бинода Маҳалла фуқаролар йиғини идораси, профилактика инспектори хонаси билан биргаликда фуқароларни касбга ўқитиш маркази ҳам ўрин олган. Эндиликда, ёшлар, аёллар шу жойнинг ўзида ўқитилади ва соҳа мутахссислари томонидан уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади, деб хабар беради Шеробод туман ҳокимияти матбуот хизмати.
Бугунги ўзгаришларнинг туб моҳиятида одамларни рози қилиш ва шу орқали барчани жамиятнинг фаол аъзосига, эзгу мақсадлар атрофида бирлашган якдил бир кучга айлантириш каби мақсадлар мужассам.
Феруза Жўраева тайёрлади.










