Норвегиялик олимлар умрни саккиз йилга узайтириш йўлини топишди

    Норвегиядаги Берген университети олимлари соғлом овқатланиш умрни бир неча йилга узайтириши мумкинлигини аниқлашди. Уларнинг тадқиқоти 460 мингдан ортиқ кишини қамраб олди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, 40 ёшда овқатланиш рационини ўзгартириш аёлларга саккиз йилу етти ой кўпроқ умр кўриш имконини беради, яъни улар 77 ёш ўрнига 86 ёшгача умр кўришлари мумкин. 40 ёшли эркаклар учун соғлом овқатланишга ўтиш умрни тўққиз йилга, яъни 74 ёшдан деярли 83 ёшгача узайтиради.

    Бунинг учун шакарли ичимликлар ва қайта ишланган гўшт истеъмолини камайтириш ва кўпроқ ёнғоқ ва дон маҳсулотлари ейиш тавсия этилади, деб хабар беради mir24.tv.

    Олимларнинг таъкидлашича, тўғри овқатланишга ўтиш учун ҳеч қачон кеч эмас.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates