«Насаф» эса «Ал-Файсали» устидан ишончли ғалабага эришди, «Ал Иттиҳод» эса ОКМКни мағлуб этди

    Спорт 28 ноябр 2023 644

    27 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Иорданиянинг «Ал Файсали» жамоаси Олмалиқнинг ОКМК жамоаси эса Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

    «Насаф» ва «Ал Файсали» ўртасидаги учрашувда қаршиликлар рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    Ушбу учрашувда киритилган голларга «Ал Файсали»дан Резиқ Муҳаммад Банихани ҳисобни очган бўлса қолган голларга «Насаф» жамоасидан Лима Круз, Зафармурод Абдираҳматов ва Марко Станоевич муаллифлик қилишди.

    Шунингдек, мазкур тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ҳам ўз уйида Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоасини қабул қилди.

    Баҳсда Карим Бензема тўп тепаётган «Ал Иттиҳод» сафарда ОКМК жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    Ушбу ўйинда киритилган голларга «Ал Иттиҳод»дан Ҳамдаллаҳ (дубль) ва ОКМКдан Боакье муаллифлик қилишди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates