Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида ўтказилган семинар-тренинг машғулотида Наманган вилояти суди судьяси И.Усмонов, Р.Мамажонова, Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Каримов, ФИБ Наманган туманлараро суди судьяси Н.Аҳадова иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясига киритилган янгиланиш ва ўзгаришларга бағишланиб, ундаги нормалар мутахассислар томонидан шарҳланди. Аввало, янги таҳрирдаги Конституция моддаларининг 128 тадан 155 тага оширилгани жамият ҳаётини яхшилашга хизмат қилиш баробарида, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари ортганини ҳам англатади.
Хусусан, таълим соҳаси, айниқса, педагоглар шаъни, қадр-қиммати қонун доирасида муҳофаза қилиниши асослаб ўтилди. Аёллар, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун гендер тенглик асосида яратилаётган ўзига хос қулайликлар ортида ҳам айнан бош қонусимиз тургани каби кўп жиҳатлар ёритилган тадбир талабаларнинг сиёсий билими янада ортгани билан аҳамиятли.
Тадбир якунида меҳмонлар тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобчасидан совға сифатида тарқатди. Бу каби мақсадли ҳамкорликни яна давом эттириш учун келишиб олинди.











