Москва ва Москва вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Москва вилояти губернатори Воробьевнинг айтишича, Москва шаҳри ва Москва вилоятида қор ёғиши билан боғлиқ сўнгги 40 йил ичида энг кучли ёғингарчилик қайд этилди.
Самолёт ва поезд рейслари сезиларли даражада кечиктирилди, айрим рейслар эса бутунлай бекор қилинди.
Айни пайтда, Россия гидрометеорология маркази бу ҳафта Москва вилоятида ҳақиқий январь совуғи ҳақида огоҳлантирмоқда – улар ҳаво ҳарорати -15 ° С гача бўлишини тахмин қилмоқда.
Москвада кучли қор ёғиши сабабли таксилар нархи ошиб кетди, деб хабар беради korrespondent.net.









