Корея 1940 йилларда “бошқарувнинг бюрократик ва давлат режими” асосларида яратилган ва 1960 йилларда давлатнинг иқтисодий жараёнларга фаол аралашуви (давлат-бош ислоҳотчи) натижасида кескин иқтисодий ўсиш, 1980 йилларда ҳукумат “бош суғурталовчи” ролига ўтганлиги, ҳозирги даврга келиб эса ҳукумат “очиқ иқтисодий тизимда адолатли мувофиқлаштирувчи” ролига ўтган давлат ҳисобланади.
Бугунги кунда, Корея Республикаси ҳудуд жиҳатдан дунёда 109-ўринда, аҳоли бўйича 28-ўринда, ЯИМ бўйича 14-ўриндаги (2022 йил Жаҳон банки маълумотига кўра) мамлакатдир.
Кореяда ҳукумат тузилиши 6 га бўлинган бўлиб, улар Қонун чиқарувчи, Ижро этувчи, Суд, Конституцион Суд, Миллий сайлов комиссияси, Маҳалий ҳокимият органларидан иборат. Маҳаллий ҳокимиятлар алоҳида мақомга эга органлардир.
Қонун чиқарувчи орган бир палатадан ва 4 йилга сайланган 300 нафар депутатдан ташкил топган.
Корея ҳукуматида кадрлар бошқарув сиёсатига ваколатли давлат органи Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлигидир. Мазкур вазирлик 2014 йил ташкил этилган бўлиб, илгари Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлигининг Кадрлар бошқаруви бюроси бўлиб фаолият юритган. Вазирлик давлат хизматига қабул, инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат хизматчиларининг ижтимоий таъминоти, нафақага чиқиши, одоб-аҳлоқ қоидалари ва интизомга риоя қилиш масалаларини ўз ичига олган кадрлар сиёсатини юритишга масъул этиб белгиланган.
Вазирлик таркибида 8 та бюро, 27 та бошқарма, Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ҳамда Апелляция комиссияси фаолият юритади (ходимларнинг умумий сони 559 нафар).
Корея давлат хизмати кўп йиллик ананалар ва илғор хорижий амалиёт уйғунлигида шаклланган. Давлат хизматининг асосларини карьера модели, халққа йўналганлик ва меритократия тамойиллари ташкил этади. Ҳуқуқий асос: “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонун (1949 й.).
Давлат хизмати тизими миллий (62%) ва маҳаллий (32%) даражалардан иборат (давлат хизматчиларининг умумий сони 1 млн. 156 минг нафарни ташкил қилади).
Давлат хизматчилари қуйидаги тоифалардан иборат:
Умумий хизмат – давлат бошқаруви, технология ва тадқиқот ишларида банд бўлганлар;
Маълумот учун: Умумий хизматда қуйидагича малака даражалари қабул қилинган: Юқори бўғин давлат хизматчилари (SCS) – вазир ўринбосари (маъмурий ишлар бўйича), бош директор (департамент директорларига тўғри келади) даражаси; 3-4-даражалар – бошқарма бошлиғи даражаси; 5-даража – бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи даражаси;
6-9-даражалар – маъмурий-бошқарув ходимлар даражаси.
Махсус хизмат – суд, прокуратура, таълим, полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизматида банд бўлганлар;
Сиёсий хизмат – сайланадиган ёки Миллий Ассамблея томонидан тасдиқланиши зарур бўлган лавозимларда фаолият кўрсатаётганлар.
Махсус ва Сиёсий хизматда алоҳида малака даражалари амал қилади.
Давлат хизматчиси лавозимларига танловни ташкил этиш:
Кореяда 9 та даража бўлиб, шундан, 5, 7 ва 9-даражалар учун очиқ танловлар ўтказилади. Танловлар икки йўналишдан иборат бўлиб, бири барча фуқаролар учун очиқ танлов ва иккинчиси махсус малака талабига эга бўлган 5-даражали давлат хизматчилари учун ўтказиладиган танловлардир.
Мазкур танловлар йилнинг ноябрь ойида оммага эълон қилиниб жадвал асосида ҳар бир даража учун алоҳида кунларда ўтказилади. Жорий йилда 6800 дан ортиқ номзод давлат хизматига ишга қабул қилинган бўлиб, шундан 5600 таси 9-даражага ўтганлардир.
Танловлар очиқ тарзда ўтказилиб тест, ҳужжатларни текшириш ва суҳбат босқичларидан иборатдир.
Давлат хизматчиларининг малакасини баҳолаш маркази (Assessment Center) фаолияти.
Ассесмент марказ 2005 йилдан Кореяда давлат хизматчилари малакасини баҳолашни амалга ошириб келмоқда. Ассессмент марказ 1-4 даражали давлат хизматчилари малакаларини баҳолашни амалга оширади.
1-2 даражали давлат хизмати лавозимларига вазир ўринбосари, департамент бошлиқлари, 3-4 даражали лавозимларга бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим бошлиқлари киради.
Ҳозирги кунда ходим малакасини баҳолашда IQ-тест 20% аниқлаб беради, қолган 80% бошқа факторларни ташкил этади. Шунинг учун ҳозирги баҳолаш марказлари ходимларни IQ сини (ақлий интелект) аниқлашдан кўра уларнинг EQ сини (хиссий интелект) аниқлашга устуворлик берилади.
Баҳолаш 2 мақсадда амалга оширилади: 1) малакаси юқори бўлган номзодларнинг лавозимини ошириш; 2) малакаси паст бўлган номзодларни лавозимда кўтармаслик.
Маълумот учун: 1-2 даражали лавозимлар учун 6 та компетенция танлаб олинган, улар: фикрлаш (муаммони тушуниши; стратегик фикрлаши); ишлаш (меҳнат самарадорлигига йўналтирилганлиги, ўзгаришларни бошқариши); музокара (мижознинг қониқтириши, мувофиқлаштириш ва киришимлилик).
Ушбу 6 малакани баҳолашда қуйидаги 4 усулдан фойдаланилади:
1:1 role play (долзар мавзуларда интервью);
1:2 role play (ҳукумат сиёсатининг салбий ва ижобий томонлари, манфаатлар тўқнашувини ечиш);
In-basket test (кундалик ёки ҳафтали вазифаларни муҳимлиги кетма-кетлигида бажаришни режалаштириш);
Group discussion (дебат қилиш).
Ҳар бир усул ўз ичига юқорида кўрсатилган компетенцияларни баҳолашни мақсад қилади.
3-4 даражали лавозимлар 5 та компетенция танлаб олинган, улар:
Фикрлаш: режалаштириш сиёсати; Ишлаш: ишни самарали ташкил этиш; в) ташкилий бошқарув; Музокара: коммуникация; манфаатлар тўқнашувини мувофиқлаштириш.
Ушбу 5 та компетенцияни баҳолашда тақдимот қилиш, “1:1 role play” (долзар мавзуларда интервью), “In-basket test” (кундалик ёки хафталик вазифаларни муҳимлиги даражаси кетма-кетлигида бажаришни режалаштириш).
Кореяда баҳоловчиларни асосан давлат хизматида узоқ йил малакали ишлаган ҳозирда пенсида бўлган собиқ ходимлар, ҳозирги кунда юқори даражали давлат хизматида фаолият юритаётган, юқори малакали илмий ходимлар орасидан саралаб олинади.
Камол Тагаев,
Ўзбекистон республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори









