Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси31-моддасида Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси ва бошқа асосий халқаро хужжатларнинг принципиал қоидаларини ўзида мужассам этган ҳолда, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлигини мустаҳкамлади, одамларимиз учун муносиб ҳаёт шароитини яратишни ўзининг туб мақсади этиб белгилади, ижтимоий адолат тамойилларини эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларда ҳам инсоннинг шаъни, обрўси, шахсий ҳаёти ва турар жой дахлсизлиги ҳақидаги қоидалар мавжуд. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида “Ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас. Ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга”, дейилган. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактнинг 17-моддасида “Ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз килинишига дучор этилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовузлардан қонун орқали ҳимоя этилиш ҳуқуқига эга”, дейилган.
Мазкур умумэътироф этилган қоидалар,Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган, жумладан Конституциянинг 31-моддасида инсоннинг шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жойи дахлсизлиги кафолатлари белгиланган. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ушбу нормада инсоннинг энг зарур шахсий конституциявий ҳуқуқлари ўрин олган. Шахсий ҳаёт аралашишдан ҳимояланиш деганда, инсоннинг шахсий ҳаёти ҳолатларини ошкор этиш ман этилиши, яъни шахс суверенитети тушунилади. Шахсий ҳаёт бу инсоннинг ноформал муносабатлари, мажбурий алоқалари (адвокатлар, врачлар, нотариуслар ва бошқалар билан), инсоннинг шахсий ички дунёси (кечинмалари, ишончи, кундалик ҳаёти, дам олиши, қизиқишлари, одатлари, уйдаги ҳаёти ва ҳ.к.), оилавий алоқалари, диний дунёқарашларидир.
Ўзбекистон Республикасининг бир қатор кодексларида ҳам ушбу конституциявий ҳуқуқлар принцип даражасида мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддасида хусусий ишларга бирон бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслиги принципи мавжуд. 100-моддасида эса шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш қоидалари мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 17-моддасида “Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш” принципи мустаҳкамланиб, унда “Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади”, дейилади. 18-моддада “Фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари дахлсизлиги, ўзаро ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир сақланиши қонун билан қўриқланади. Шахс эгаллаб турган турар жой ёки бошқа бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, алоқа муассасаларида почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва уларни олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиб бориш фақат ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин”, дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-344-сонли “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида инсоннинг шахсий ҳаёти ҳолатларига оид маълумотларнинг ошкор этилишига олиб келадиган, унинг ҳаётини, соғлиғини хавф остига қўядиган, шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланиши, 13-моддасида эса фуқароларнинг шахсий ҳаётига тегишли, шаъни ва қадр-қимматига дахлдор маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этмаслик таъкидланган.
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги узлуксиз қувватлаб туриладиган ҳолат бўлиб, унда фуқаронинг турмуш фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий мақоми амалга оширилади. Агар фуқаронинг шахсий ҳаёт ҳуқуқини бир қанча ошкор этилмаслиги кафолатланган сирларнинг йиғиндиси деб тасаввур этилса, уларнинг ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: шахсий сирлар (ҳеч кимга ошкор этилмайдиган) ва касбий сирлар (фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан маълум касб эгаларига ошкор этиладиган). Ушбу мазмунда шахсий сирларга: ижод ва муносабатлар сирлари; оилавий сирлар; турар жой, кундаликлар, шахсий ҳужжатлар, почта-телеграф жўнатмалари ва телефон сўзлашувлари сирлари киради. Касбий сирларга эса тиббиёт, банк, суд ҳимояси ва вакиллик, фарзанд асраб олиш, дастлабки тергов, нотариал ҳаракатлар, фуқаролик ҳолатини қайд этиш сирларини киритиш мумкин.
2017 йил 1 апрелдан бошлаб почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга фақат суд қарори асосида йўл қўйилади (ЖПКнинг 166-моддаси). Шахс тўғрисидаги ахборотларни ҳимоя қилиш муҳим, чунки шахсий муносабатлар соҳасига ҳар қандай ташқаридан ноқонуний аралашув шахснинг шаънини камситиш билан бирга, уни ташқаридан бошқариш объектига айлантиради, шахсий ҳаёт дахлсизлигига таҳдид солади.
Бугунги кунда техник кузатув воситаларининг такомиллашиб бориши индивидуал маълумотларни беҳисоб тарзда тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланишга имкон берувчи компьютер тизимлари ва ахборот тармоқларининг ривожланиши шахсий ҳаёт соҳасига ҳеч бир тўсқинликсиз аноним тарзда кириб боришга имконият яратади. Жумладан, шахсларга бошқа шахсларнинг автомашиналари йўл қоидалари бузганлигини фотосурат орқали ИИВ га жўнатиб, ундан фоиз олиши тўғрисидаги меъёрий қоидалар шахсий ҳаётга аралашмаслик конституциявий қоидасига зид ҳисобланади. Шу жиҳатдан шахсий ҳаёт дахлсизлигини сақлаш шакллари ҳам ўзгариб, такомиллашиб бормоғи лозим.
Шахсий ҳаёт ҳуқуқи индивид ҳаётининг хусусий томонларини давлат томонидан назорат этилмасликда эркинлиги, унинг автономлиги ва ўз ўзини бошқаруви ғояларига асосланади. Бу шундай соҳаки, унга ҳуқуқий регламентациялар таъсир этмаслиги ва унинг доиралари қонун орқали муҳофаза этилиши керак. Бу доиранинг ҳажмини аниқлаш мушкул, лекин ҳар қандай ҳолатда у шахсий ҳуқуқлар томонга максимал тарзда кенг талқин этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси талаблари ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, РФ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Белоруссия, Озарбайжон, Арманистон ва Молдова ва бошқа давлатлар тажрибаси, шунингдек, хусусий мулк дахлсизлигини шахснинг ҳар қандай турар жойда ҳаёт кечириш дахлсизлиги ҳуқуқи ва уни чеклашни тақиқлаш мақсадида жиноят процесси принципи сифатида киритилмоқда.
АҚШ конституциявий амалиётида шахсий ҳаёт дахлсизлиги “правейси” деб номланиб, баъзи ҳолларда “тинч қўйиш ҳуқуқи” деб ҳам аталади. Немис ҳуқуқ доктринасида эса “шахснинг ахборот суверенитети” ғояси шакллантирилган.
Шундай қилиб, шахс ҳаётининг хусусий томонлари табиий инсоний талаб ва манфаатларда мужассам бўлиб, у оммавий аралашув ва назоратга қарши туради. Инсон ўз шахсий ҳаётини назорат қилишга ва унга ҳар қандай шахс аралашувини чеклашга ҳақли.
Турар жой дахлсизлиги ҳам инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига мансуб бўлиб, унинг шахсий ҳаётини муҳофаза қилишга хизмат қилади. Ушбу ҳуқуқ шахснинг турар жойига ҳеч ким қонунда кўрсатилган асосларсиз киришга ҳақли эмаслиги қоидаси орқали амалга оширилади. Турар жой дахлсизлиги деганда шахсий, бегоналар кириши мумкин бўлмаган, қулай шароитларда яшашни таъминловчи, шахснинг хусусий ҳаётидаги табиий жараёнлар ҳақидаги ахборотлар, шахсий ва оила сирлари сақланишини кафолатловчи ёпиқ ҳудуд тушунилади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Конституциянинг 31-моддаларида Ўзбекистон ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жойи дахлсизлиги тўғрисидаги қоидалар орқали кафолатланади. Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида кўплаб тизимли ислоҳотларни конституциявий-ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Бош қомусимизга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни киритилганлиги давр тақозосидир.
Конституцияда белгиланган норма ва принциплар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Гулчехра Тулаганова,
Тошкент давлат юридик университети
профессори, юридик фанлар доктори