Янги таҳриридаги Бош қомусимиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори, юртдошларимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолати бўлиб келяпти, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратди.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таклиф қилганидек "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилини амалга ошириш мақсадида янгилланган Конституцияда биринчи навбатда мамлакатимиз фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини янада кенгайтиришга хизмат қиладиган нормалар ишлаб чиқилди.
Хусусан, илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик (халқаро эътироф этилган “Миранда қоидаси”), сукут сақлаш ҳуқуқи берилмоқда.
"Сиз жим туриш ҳуқуқига егасиз. Сиз айтган ҳамма нарса судда сизга қарши ишлатилиши мумкин”. Бундай таниқли иборалар билан, қоида тариқасида, жиноий таъқиб ва суд жараёни ҳақидаги барча Aмерика филмлари бошланади. Ушбу ибора 1966 йилда вужудга келган, AҚШнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбланган Эрнесто Миранда ҳибсга олинганида унинг ҳуқуқлари унга тўғри ўқилмаганлиги сабабли у Aризона штатига қарши чиқган ва қонун талаблари бузилганлиги туфайли Миранда судда тўлиқ оқланган.
AҚШ Олий суди ушбу иш бўйича қарор қабул қилди ва шу вақтдан бошлаб сўроқ пайтида ушланган шахсдан унинг ҳуқуқларини ўқишдан олдин олинган ҳар қандай маълумотни мақбул далил деб ҳисоблаш мумкин емас.
Aгар AҚШ мисолида адвокатнинг мавжудлиги Конституция ва "Миранда қоидаси" билан кафолатланган бўлса, Канадада бу масала бўйича "Ҳуқуқ ва еркинликлар Хартияси" - "ҳар ким ҳибсга олинган тақдирда дарҳол адвокатнинг ёрдамига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”лиги қонуний тартибга солинган. Францияда Миранда ҳуқуқи 1993 йилда пайдо бўлган, Германияда айбланувчининг сукут сақлаш ҳуқуқи 1879 йилда жиноят-процессуал қонунида мустаҳкамланган. Россияда 1993 йилда Конституция қабул қилиниши билан "Миранда қоидаси" фақат Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 майдаги Қонуни билан жиноят содир етишда гумон қилинган шахс ҳуқуқ ва манфаатларини кафолат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади) ўзгартишлар киритилди.
ЖПКнинг 224-моддасига биноан, ички ишлар органи ходими ушлаб туришнинг қонунда кўрсатилган асослари мавжудлигини бевосита аниқласа гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши; ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши; ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт.
Давлатимиз раҳбари тўғри тақидлаганидек ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари шахсга у нима учун ҳибсга олинганлигини ва унинг ҳуқуқлари нимадан иборат эканлигини тушунтирмайди. Инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида бошқа мамлакатларнинг кўплаб конституцияларида "Миранда қоидаси" жорий этилгани албатта эътиборга олиниши керак. Aгар бирор киши ҳибсга олинган бўлса, унга оддий тилда унинг ҳуқуқлари тушунтирилиб, ҳибсга олиш сабаблари батафсил айтиб берилиши керак".
Дарҳақиқат, Туркия, Швейцария, Испания, Польша, Грузия каби бир қатор давлатларнинг Конституцияларида "Миранда қоидалари" қонуний тартибга солинган. Бу тасодиф емас, чунки Конституцияда давлатнинг асосий долзарб йўналишлари, шу жумладан кафолатланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга оид нормалар мустаҳкамланиши керак. Инсон ҳаёти, унинг эркин иродаси давлатнинг энг олий қадриятидир, улар давлат Конституцияси ва қонунлари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Давлатимизнинг Мустақиллигини сарҳисоб қиламиз ва янги Ўзбекистон келажагига ишонч билан қараймиз. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, бутун халқимиз янги Ўзбекистонни дунёга кўриш имконини берган ислоҳотларга дахлдор, шунинг учун бош мақсадимиз, раҳбаримиз таъкидлаганидек, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётига еришишдир. Бунинг учун бизлар янги таҳрирдаги Конституция янги нормаларни қабул қилган.
Конституцияда айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги қайд этилмоқда. Мазкур норма тўғридан-тўғри амал қилувчи қоида бўлиб, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортилишдан ҳимоя қилади.
Қолаверса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги мустаҳкамланмоқда, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги белгиланмоқда. Бу қоидаларнинг Конституцияда белгиланиши жиноий таъқиб остидаги ҳар қандай шахсга ёки унинг яқин қариндошларига руҳий босим ва турли таҳдидлар ўтказиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш каби бошқа ноқонуний усуллар қўлланишини олдини олишга хизмат қилади.
Яна бир муҳим норма – агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқда. Бу ҳол жиноят бўйича ҳақиқатни аниқлаш, шунингдек, айбсиз инсонларнинг жавобгарликка тортилишини олдини олишга, айни пайтда, жиноят содир этган ҳақиқий айбдор шахс ёки шахсларни аниқлашга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, янгилланган Конституциямиз мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётнинг барча соҳаларида изчил ва босқичма-босқич, узвий ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда асосий ҳуқуқий кафолатидир.
Дилбар Суюнова, ТДЮУ“Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси профессори, ю.ф.д.
Хосият Маматкулова, ТДЮУ “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси уқтувчиси.









