Аммо яқинда палеонтологлар 37-39 миллион йил олдин қадимги Перу қирғоқларида сузиб юрган жоривор Перуcетус – “Perucetus colossus” (Буюк Перу кити) қолдиқларини топди.
Улкан китсимон ҳозирги турдошига қараганда анча оғирроқ бўлиб, тахминан 60 фут узунликда, оғирлиги эса 300 тоннадан ортиқ бўлиши мумкин. Қазиб олинган қолдиқлар орасида 13 та умуртқа, тўртта қовурға ва соннинг бир қисми бор. Бош суяги топилмади. Аммо бир хил тарихий даврдаги яқин турлар билан солиштиришга асосланиб, олимлар "баҳайбат кит" нинг боши танасига нисбатан жуда кичик бўлганини тахмин қилишмоқда.
Дастлаб бу топилма бир қарашда ҳайвон суяги сифатида таассурот қолдирмасди. Сабаби улар шунчалик каттаки, суяклар кўпроқ тошга ўхшарди. Қадимги кит қанчалик улкан бўлганини аниқлаш учун кўпроқ қазилма материал керак бўлади. Унинг йўқ бўлиб кетган китлар гуруҳига мансублиги, тирик китлардан фарқли тана нисбатларига эгалиги ҳам вазнни ҳисоблашни мураккаблаштиради.
Олимлар планктон билан озиқланувчи китлардан фарқли равишда Перуcетус фаол йиртқич бўлгани ва йирик балиқларни овлаганини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, у сув тубида моллюскалар, қисқичбақасимонларни қидириб тановул қилган бўлиши ҳам мумкин.
Гигант тез сузишга қодир эмас ва саёз сув тубида овқат излаган. Оғир тана унга чуқурликда қолиш ва тўлқинларга қарши туришга ёрдам берган.









