Тадбир доирасида вилоятдаги 710 та умумтаълим мактабларига жами 83 миллион сўмлик 21 минг дона бадиий адабиёт туҳфа қилинди. 83 миллион сўмлик ваучерни топширган вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ушбу маънавий бойлик эртанги кунимиз эгаларининг камолоти ва тафаккури юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.

Жаҳон банки ёрдамида Ўзбекистонда 600 минг нафар ёшнинг таълим олиш имкониятлари кенгаяди
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион доллар миқдоридаги кредитни тасдиқлади. Мазкур маблағлар “EduImkon” дастурини амалга ошириш учун йўналтирилади.










