Каспий денгизида тюленларнинг оммавий нобуд бўлишининг сабаби маълум қилинди

    Кўчиб юрувчи қушлар Каспий денгизи тюленлари орасида парранда гриппининг ташувчисига айланган бўлиши мумкин.

    Бу эса 2022 йил декабрь ойида Доғистон қирғоқларида ҳайвонларнинг оммавий нобуд бўлишига олиб келди.

    Аввалги тадқиқотлар ҳайвонлар Каспий денгизига хос табиий газ чиқиндилари туфайли нобуд бўлганлигини кўрсатган эди. Зилзилалар газлар эмиссиясига олиб келиши мумкин. 2022 йил декабрида 2,5 мингдан ортиқ тюлен ўлик ҳолатда топилгани хабар қилинган эди.

    Каспий тюлени Каспий денгизининг ягона сутемизувчисидир. 2008 йилда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи уни йўқолиб кетиш хавфи остидаги жониворлар рўйхатига киритди ва 2020 йилда мазкур тур Россия Қизил китобига киритилган. XX аср бошларида Каспий денгизидаги тюленлар сони 1,2 миллионтани ташкил этди. Ўтган асрнинг 70-йилларида уларнинг сони 600 мингга камайди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates