Кальций етишмовчилиги организмда жиддий асоратларни келтириб чиқаради

    Саломатлик 16 июл 2022 7296

    Бугун дунёда коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб соғайган аксарият беморларда таянч-ҳаракат тизими, асаб ва юрак-қон томир хасталиклари кўп учраяпти. Мутахассислар бу ҳолатни касалликдан сўнг организмда кальций етишмовчилиги билан изоҳлаяпти.

    — Дарҳақиқат, охирги вақтларда нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам COVID-19нинг оғир шаклидан соғайган баъзи беморларда таянч-ҳаракат тизими касалликлари, хусусан, суяк емирилиши, елка бўғимлари хасталиклари тез-тез учраяпти, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова.

    — Албатта бу ҳолат ўз-ўзидан ёки бесабаб бўлмайди. Аввало, шуни айтиш керакки, коронавирус тарқала бошлаган илк йилларда унга чалинган оғир беморларнинг аксарияти дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланди.

    Айниқса, хасталикнинг оғир шаклига чалинган баъзи инсонлар антибиотик, гормон препаратлари ва томчи уколларини уй шароитида палапартиш қўллаши оқибатида беморлар организмида кейинчалик кальций моддасининг сўрилиши ва унинг суякларга етказилишининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бу эса табиийки, суякларнинг мўртлашишига олиб келади.

    Аслида, кальций етишмовчилиги кенг тарқалган муаммо бўлиб, организмда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Яъни ушбу элементнинг биологик ролини ортиқча баҳолашга ҳожат йўқ.

    Кальций макронутриент бўлиб (катталарда ўртача 2,2 кг. гача), унинг деярли барча захиралари суяк тўқимасида тўпланган. Фақат 1 фоизигина қон ва бошқа биологик суюқликларда мавжуд. Бироқ ана шу кичик қиймат доимий бўлиши лозим.

    Акс ҳолда, танада кальций алмашинуви бузилади ва организм ўзи учун зарур бўлган элементни суяклардан олишни бошлайди.

    Ушбу модданинг етишмовчилиги билан танада метоболик жараёнлар издан чиқади. Суяклар, тишлар, соч ва тирноқлар ҳолатига салбий таъсир этади. Мушаклар, асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланади, иммунитет заифлашади.

    Хусусан:

    - ҳолсизлик ва уйқу бузилиши;

    - кўп терлаш;

    - юрак уришининг бузилиши;

    - тез-тез ва кучли бош айланиши;

    - соч тўкилиши;

    - иштаҳа пасайиши;

    - мушаклар, бўғимлар ва суякларда оғриқлар кузатилади.

    Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз беради. Қолаверса, болаларда ўсишнинг секинлашуви ҳам кальций етишмовчилигидан дарак беради. Айниқса, бу ҳолат ҳомиладорлик асоратлари хавфини оширади. Шу сабабли ЖССТ бўлғуси оналарга ушбу элементни қўшимча равишда олишни тавсия қилади.

    Мутахассис билан бу борада суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates