Jah Khalib концертига сохта чипта сотганларга нисбатан жиноят иши очилди

    Хавфсизлик 27 ноябр 2023 1289

    Жорий йилнинг 25 ноябрь куни «Хумо арена» мажмуасига концертга келган фуқаролар концертга киришда тартибсизлик юзага келган эди.

    Мазкур ҳолат Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, оғир оқибатдан содир бўлишининг олди олинди.

    Лекин айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу тартибсизлик жараёнида гўёки бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этганлиги ҳақида асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмоқда.

    Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олганлиги ва вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган.

    Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

    Ушбу концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates