Ўқиш мобайнида кўплаб халқаро илмий конференцияларда тезис, мақола ва маърузалари билан иштирок этди. Маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади.
Биотиббиёт муҳандислиги, информатика ва биофизика кафедраси профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида талабалар илмий жамиятида “Нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда тиббий касалликларни олдиндан прогноз қилиш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб борди. Шу мавзу бўйича икки йил давомида талабалар илмий конференцияларида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди. Маҳаллий ва хорижий конференцияларда 6 тезис, журналларда 9 мақола чоп эттирди.
Ҳозир интилувчан талабамиз илмий раҳбарлари бошчилигида “Бирламчи диагностика учун “SALIVA” аппарат-дастурий комплекси” ҳамда “Тиббиётда рақамли технологияларни ривожлантириш” мавзулари бўйича изланиш олиб бормоқда.
Бу йил академиямиз томонидан ўтказилган “Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” ёшлар халқаро анжуманида “Бирламчи диагностика учун “SALIVA” аппарат-дастурий комплекси” номли маъруза билан иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, Қозоғистоннинг Остона тиббиёт университетида бўлиб ўтган “Тенгдошлар орасида биринчи” халқаро олимпиадасида физиология фанидан 3-ўринни қўлга киритди.
Дилбар Яхшибоева Тошкент тиббиёт академияси томонидан таъсис этилган номдор стипендиялар конкурсида иштирок этиб, академик Комилжон Зуфаров номидаги стипендия соҳибаси бўлди. Бундан ташқари, академиямиз ўтказган “Ибн Сино издошлари” ёш олимлар анжуманлари ва бошқа турли конференцияларда иштирок этиб, фахрли ўринларга муносиб кўрилди.
Интилувчан талабамиз соғлиқни сақлаш соҳасида диагностика учун трансфер таълим усуллари асосида график объектларни аниқлаш моделларини ишлаб чиқиш устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Албатта, бундай ютуқларга эришиш Дилбар учун осон кечмади. Ютуқлари ортида улкан меҳнат ва тиришқоқлик, устозларининг саъй-ҳаракати ётибди.
У.АБДУЖАББОРОВА,
Тошкент тиббиёт академияси катта ўқитувчиси








