Интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимояси - давр талаби

    Маданият 27 май 2022 2875

    Ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг кенг тарғиботчиларига айлантиришга ҳаракат қилиняпти.

    Кейинги пайтларда маданият, адабиёт, санъат аҳли ва ижрочиларга Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг кенг тарғиботчиларига айлантиришга ҳаракат қилиняпти. Айниқса, ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини яратиш, оғир бир шароит-пандемия, эпидемия шароитларида ижодкорларни моддий жиҳатдан таъминлаш йўллари қидирилмоқда.

    Сўнгги йилларида республикамизда қонунчиликнинг бошқа соҳалари қатори интеллектуал мулк ҳуқуқи қонунчилиги асосларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини муҳофаза қилиш ва улар ҳуқуқларини хорижий мамлакатларда ҳам ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари кўрсатиб берилмоқда.

    Давлатимиз раҳбари интеллектуал мулк, хусусан, муаллифлик ҳуқуқи, муаллифлар ва ижрочилар мулкий ҳуқуқларини бошқариш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан ва янги механизмларини яратишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилди.

    Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунинг ёрқин мисолидир. Унда интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

    Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, муаллифларнинг ва бошқа ижодкорларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, хорижий компанияларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда бир қатор долзарб масалаларнинг ечимини кўрсатганлиги билан ажралиб туради. Қарор билан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси ҳам тасдиқланди.

    Стратегия мамлкатимизни яқин истиқболда интеллектуал мулк соҳасидаги давлат устувор йўналишларини кўрсатиши билан бирга, миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш, соҳа мутахасиссисларини тайёрлаш, амалиёт ходимлари, қолаверса, жамиятнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда интеллектуал мулкка ҳурмат ҳиссини шакллантириш масалалаларини ҳал этишга қаратилгани билан муҳимдир.

    Шу билан бирга, олдимизда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва соҳада таъсирчан ҳимоя тизимини яратиш учун эса қонунчиликни унификация қилиш, кодификация қилиш ҳамда тўғридан-тўғри қўлланадиган қонунчилик тизимини яратиш вазифаси турибди.

    Фуқаролик кодексининг интеллектуал мулк ҳуқуқига оид нормалари ва интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ барча соҳавий, махсус қонунларни жамлаб, алоҳида янги кодексга киритиш ўринли бўлади. Қонунларнинг кўплиги айрим нормаларнинг бир нечта қонунда такрорланиши ёки умумий, ҳавола йўсинидаги нормаларнинг бўлишига олиб келиши мумкин.

    Кодекслаштириш орқали соҳага оид қонунлар илмий копцепцияси ихчамлашиб, янги кодексда яхлит илмий, назарий жиҳатдан асослаш мумкин бўлган норма ва қоидалар жамланади.

    Энг асосийси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти янада жадаллашиб, нормаларни шарҳлаш ва ҳужжатларда акс эттиришда имкониятлар янада кенгаяди. Фуқаролик кодексида эса интеллектуал мулк объектлари мақомини белгиловчи умумий нормалар ва асосий тамойиллар белгиланса етарли бўлади.

    ГУЛНОРА ХУДАЙБЕРДИЕВА

    Тошкент давлат юридик университети
    Ихтисослаштирилган филиали доценти,
    юридик фанлар номзоди

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates