Гутерриш Антарктидага ташриф буюрди ва дунёни иқлим ўзгаришини назоратга олишга чақирди

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Антарктидага ташриф буюрди ва музликлар фонида уларнинг рекорд даражада эришининг олдини олиш учун дунёни иқлим ўзгаришини назорат қилишга чақирди.

    “Мен Антарктидага БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси иштирокчилари конференцияси арафасида келдим. Бу ердаги музлар рекорд даражада эримоқда, бу денгиз сатҳининг кўтарилишига, бутун дунё бўйлаб қирғоқларда ҳаёт ва тирикчилик манбаларига хавф туғдирмоқда. Иқлим инқирозини назоратга оламиз”, деб ёзди ташкилот раҳбари Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғида, 30 ноябрдан 12 декабргача Дубайда бўлиб ўтадиган анжуман арафасида.

    Октябрь ойи охирида БМТ Бош котиби Эверест тоғининг этагига ташриф буюрганди ва у ерда “иқлим инқирозининг даҳшатли оқибатларини” кўрганди ва ҳароратнинг ошишига қарши курашишга чақирганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates