«Эврилиш» халқаро кинофестивалда иштирок этмоқда

    Минск шаҳрида «Листопад» халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

    Танлов дастуридан Ёлқин Тўйчиевнинг «Эврилиш» фильми ҳам жой олган. Фестивалда ўзбек киноижодкорларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

    Бу йилги фестивалга 107 давлатдан 2000 га яқин ариза топширилган бўлиб, «Эврилиш» фильми ўзбек киноси куни доирасида намойиш этилди.

    Ҳакамлар ҳайъати таркибига таниқли халқаро киноарбоблари киритилган. Ҳайъат раис рус актёри, режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Игор Угольников.

    Кинофестиваль 24 ноябрга қадар давом этади. Барча танлов дастури ғолиблари эртага, кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates