Эквадорда янги президент сайланди

    Эквадорда бўлиб ўтган президентлик сайловларида банан экспорт қилувчилар сулоласидан бўлган 35 ёшли тадбиркор Даниэль Нобоа ғалаба қозонди.

    У сайловларнинг иккинчи босқичида 52 фоиз овоз тўплаб, рақиби Луис Гонсалесни (48 фоиз овоз) ортда қолдирди. Сайлов комиссияси аллақачон овозларнинг 94 фоиздан ортиғини санаб бўлган.

    Нобоанинг сўзларига кўра, у мамлакатни хориж сармояси учун янада очиқ муҳит яратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, у кокаин картелларини жиловлашга ваъда берди.

    Нобоа АҚШда таҳсил олган, кейин отасининг компаниясида ишлаган. Шунингдек, унинг оиласига тегишли ўғит, шоколад ва транспорт компаниялари ҳам бор.

    Нобоанинг отаси Эквадорнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлиб, президентликка беш марта номзодини қўйган.

    2021 йилда Даниэль Нобоа Конгрессдан жой олди ва молиявий технологиялар ва кичик бизнес каби соҳаларга оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқадиган иқтисодий ривожланиш қўмитаси президенти бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates