Эҳтиёжманд фуқароларга бепул қуёш панеллари ўрнатиб берилмоқда

    Сўх туманидаги “Сўх” ва “Обишир” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар  хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиб берилди.

    Айни кунга қадар «Сўх» маҳалла фуқаролар йиғини, Обишир кўчасида умргузаронлик қилаётган, И-гуруҳ ногирони, «Темир дафтар» га киритилган Иродатхон Нарзидинова бу беминат дастёр хизматидан фойдаланмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Умияхон Ҳомидова хонадони ҳам «қуёшли хонадон»га айланди.

    – Президентимизнинг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бошланган иш кўламлари кундан кунга кенгайиб бормоқда,– дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сўх туман бўлинмаси раиси Расулжон Мирсаидов.–Айни кунларда тумандаги маҳаллалар кесимида кам таъминланган оилалар хонадонларига бепул қўёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates