Давлат бошқарувининг замонавий муаммолари таҳлил қилинди

    Бугунги кунда давлат бошқаруви тизимининг тўлақонли самара билан ишлашини таъминлашда замонавий муаммолар юзага келмоқда. Ушбу муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш ва замонавий ечимлар таклиф этиш самарали бошқарувнинг асоси ҳисобланади.

    “Янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилмас экан, давлат бошқарувида сифат ўзгариши юз бермайди”, — дея бир неча бор таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари.

    Айнан шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Давлат бошқаруви тизимининг замонавий муаммолари ва ривожлантиришнинг устувор вазифалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда давлат бошқаруви тизимининг тўлақонли самара билан ишлашини таъминлашда замонавий муаммолар юзага келмоқда. Ушбу муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш ва замонавий ечимлар таклиф этиш самарали бошқарувнинг асоси ҳисобланади.

    Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви тизимининг замонавий муаммолари, жорий амалиёт ҳамда уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва стратегияларини ишлаб чиқишни етук олим ва мутахассислар билан муҳокама қилиш, хорижий тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш юзасидан ечим ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ушбу халқаро конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсаддир.

    Ушбу нуфузли анжуманда 200 га яқин Давлат бошқаруви академияси ходимлари ва тадқиқотчилари, Республикамизнинг вазирлик-идора ҳамда Академиянинг халқаро ҳамкор ташкилот раҳбарлари, соҳа экспертлари, олимлар, ҳамда тадқиқотчилардан иборат иштирок этди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан марказий идораларни трансформация қилиш орқали халқимизга муносиб хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қуйилган. Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар шундай тизимни яратишга қаратилган.

    Ушбу халқаро конференцияда Ж. Абдураҳмонов номидаги Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Алмазбек Акматалиев, Корея Бош Вазири ҳузуридаги Давлат бошқаруви институти Президенти Сангхан Чве, Остона Давлат хизмати хаби бошқарув раиси Алихан Байменовлар онлайн тарзда иштирок этиб бугунги кун давлат бошқаруви тизимининг замонавий муаммолари ҳамда бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги алоқалар тўғрисида маъруза қилди.

    Шунингдек тадбирда, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва Давлат хизмати академияси проректори Андрей Марголин сўзга чиқиб, давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларидан талаб этиладиган замонавий компетенциялар тўғрисида сўз юритди.

    Ханс Зайдел жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жавҳар Дўстов йиғилганларга Ўзбекистон ва Германия ўртасида давлат бошқаруви соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида атрофлича маълумот берди.

    Конференцияда Давлат бошқаруви тизимини ривожлантириш эволюцияси ва назарияси, жамоавий сиёсий лидерлик, Ўзбекистонда ижтимоий соҳада давлат бошқарувини ташкил этиш масалалари, рақамли иқтисодиёт шароитида давлат бошқаруви тизимини ривожлантириш амалиёти ва бошқа мавзуларда секция муҳокамалари ташкил этилди.

    Ўтказилган мазкур конференциянинг мавзуси долзарб ҳисобланиб, анжуман қатнашчиларида давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва "электрон ҳукумат" тизимлари соҳасида мустаҳкам билимларни янада ривожлантириш, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш кўникмаларини шакллантиришга ҳизмат қилади.

    Конференция сўнггида мутахассислар томонидан билдирилган таклифлар ва тавсиялар бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга ҳисса қўшиши таъкидланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates