Болгарияда қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Болгарияда об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида икки киши ҳалок бўлди.

    Қайд этилишича, сирпанчиқ йўлда 36 киши жароҳат олган.

    Ноқулай об-ҳаво Болгария ҳукуматини мамлакатнинг катта қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур қилди.

    “Асосан Болгария шимоли-шарқидаги мингдан ортиқ аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолди. Кучли шамол йўл-транспорт ҳодисалари ва йўлларда кечикишларга сабаб бўлди, шунингдек, дарахтлар ва электр узатиш линияларини ағдарди”, деди Бош вазир Николай Денков.

    Қўшни Руминияда эса шарқий уездлар – Констанца, Тулча, Галац ва Браилада об-ҳаво хавфининг қизил даражаси эълон қилинди, деб хабар беради korrespondent.net.

    Мамлакат расмийларининг хабар беришича, 400 дан ортиқ аҳоли пункти электр таъминотидан узилилиб қолган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates